Эрдўған тарих АҚШ ва Исроилни кечирмаслигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни фаластинликларга қарши апартеид (ирқий ажратиш, таҳқирлаш ва жабрлаш) сиёсатини юргазиш ва жиноятлар содир этишда айблади.
“Нетаньяху БМТ резолюцияларини 60 йил бузган ҳолда ҳимоясиз одамлар ерларини эгаллаб келаётган апартеид давлат бош вазири. Унинг қўлларида фаластинликлар қони бор ва у Туркияга ҳужум қилиб жиноятларини яшира олмайди. Инсонийликни ўрганишни истайсизми? Ўн амрни ўқинг”, деб ёзган Эрдўған твиттерда.
Нетаньяху бунга жавобан Эрдўғанни Исроилга “ваъзхонлик қила олиши мумкин бўлганлардан” энг охиргиси деб атади. Унинг айтишича, Эрдўған шимолий Кипр оккупациясини қўллаб-қувватлашга ва Сурияга бостириб киришга минглаб аскарларни жўнатади. Нетаньяхунинг таъкидлашича, “қўлида саноқсиз курд қурбонлари қони бўлган” одам ҳеч кимни ҳарбий этикага ўргата олмайди.
Шунингдек, Эрдўған Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан Лондондаги матбуот анжуманда “Тарих АҚШ ва Исроилни кечирмайди. Биз бунинг гувоҳи бўламиз”, деб айтган.
Эрдўған, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фаластиндаги вазият бўйича фавқулодда саммити бутун дунё учун жиддий огоҳлантириш бўлишини айтган.
Туркия етакчиси халқаро ҳамжамият ва БМТнинг зудлик билан ҳаракатларга ўтиб, Фаластиндаги зўравонликка чек қўйишга чақирган.
Эрдўған АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилишига тўхталиб, Вашингтон бу қадам билан Араб-Исроил ихтилофининг тарафдори эканини кўрсатди, деб айтган.
“Бизга АҚШнинг элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш ва Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб эълон қилиш ташаббуси номаъқулдир. АҚШнинг онгсиз сиёсати Исроилни оккупация ва зўравонликни янада кучайтиришга илҳомлантирди. Бундай сиёсат оқибати 60 фаластинликнинг ўлими, 2500 дан кўпроғининг яраланиши бўлди, улардан кўпи оғир аҳволда”, деб айтган Эрдўған.
Мавзуга оид
10:30
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024