Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти биринчи босқич суди томонидан судья Ш.Раззақовнинг раислигида 2018 йил 15 май куни “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖнинг 10 нафар мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан кўриб чиқилган жиноят иши бўйича ҳукм эълон қилинди.
Иш ҳолатларига кўра, жамиятнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари Д.Кутлимуратов, Ж.Султанов, С.Абдуллаев ва Ф.Ибадуллаевлар ва бошқалар дастлабки тергов органи томонидан 1300,0 млн сўмдан ортиқ буғдой маҳсулотларини талон-тарож қилганликда айбланиб, судга берилган.
Хоразм вилоят суди томонидан мазкур жиноят иш кўриб чиқилиб, суднинг 2018 йил 15 майдаги ҳукми билан жамиятнинг собиқ раиси Д.Кутлимуратов, жамиятнинг собиқ омбор мудирлари Ж.Султанов, С.Абдуллаев ва Ф.Ибадуллаевлар жиноят ишига дахли бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 3-бандига асосан айбсиз деб топилиб, оқланди ва суд залида қамоқдан озод этилди.
Шунингдек, жамиятнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан қонун доирасида жазо тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди томонидан жорий йил бошидан жами 11 нафар шахс оқланиб, суд залидан қамоқдан озод қилинган.
Мавзуга оид
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025