Жаҳон | 10:09 / 16.05.2018
16464
2 дақиқада ўқилади

КХДР Трамп билан музокаралар қандай шартда ўтказилишини маълум қилди

Фото: Ahn Young-joon/AP

Шимолий Корея Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп нафақат ядро муаммосини ҳал қилиш, балки Пхеньян билан муносабатларни яхшилашдан ҳам манфааатдор бўлсагина АҚШ билан олий даражада музокараларни ўтказади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ким Ге Гван маълум қилди.

"Агарда, Трамп маъмурияти АҚШ ва КХДР ўртасида олий даражадаги музокараларга Америка-Корея муносабатларини яхшилаш бўйича самимий манфаатдорлик билан чиқса, унда бизнинг жавоб ижобий бўлади", - дея вазир ўринбосарининг баёнотини келтиради Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги.

Ким Ге Гваннинг сўзларига кўра, бироқ агар КХДР ядросизланиш ҳақида бир томонлама талабни эшитса, унда Пхеньянда “бундай мулоқотга қизиқиш бўлмайди”.

Маълумот учун: Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг музокаралари Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтиши керак.

Аввалроқ, КХДР расмийлари Жанубий Корея билан 17 май кунига белгиланган олий даражадаги учрашувни, шунингдек, 12 июнь куни ўтказилиши керак бўлган АҚШ иштирокидаги саммитни бекор қилишга қарор қилгани айтилганди.

Жанубий Корея эса КХДРнинг вазирлар даражасида музокаралар ўтказишдан тўсатдан бош тортгани туфайли афсусда эканини билдирди.

Мавзуга оид