«Жануб ва Шимолнинг юқори даражадаги музокараларини Америка-Жанубий Корея мунтазам ҳарбий-ҳаво машқлари баҳонаси билан бир томонлама кечиктириш 27 апрель куни икки давлат етакчилари томонидан мувофиқлаштириб олинган Пханмунжом декларациясига мос келмайди ва афсусга сабаб бўлмоқда», - дейилади баёнотда.
Пентагондан маълум қилишларича, Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машқлари фақат минтақа ҳимоя салоҳиятини оширишга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Кореяга таклиф билан чиққани, у қабул қилингани хабар берилганди.



