Жаҳон | 11:18 / 16.05.2018
14896
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 4 ойда қанча уран қазиб олингани маълум бўлди

Фото: Getty Images

Қозоғистонда 4 ой давомида газ қазиб олиш ҳажми 18,7 миллиард куб метрни ташкил қилди, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 6,1 фоизни ташкил этди.

Мамлакат Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати маълумотларига кўра, газ экспорти ҳажми 6,7 миллиард м3ни ташкил қилди, бу 2017 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 24,1 фоизга кўпдир.

Йил бошидан буён 1,024 миллион тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга кўпдир.

Нефть битумини ишлаб чиқариш 187 минг тоннани ташкил этди (ўсиш 65%). Экспорт 12 минг тоннага тенг бўлди (Тожикистон, Қирғизистон).

Электр энергияси ишлаб чиқариш 38 млрд. КВт/соатни ташкил этди (ўсиш 8%).

Идора маълумотларига кўра, кўмир қазиб олиш ҳажми (кўмир концентратидан ташқари) 36,8 млн тоннани ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2%га кўп).

Ички бозорга 26,8 млн тонна кўмир етказиб берилди, экспорт учун - 8,6 млн тонна.

Уран қазиб олиш ҳажми 7137 тоннани ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 96,8%ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичнинг пасайиши жаҳон уран бозоридаги салбий нархлар билан боғлиқ, дейилади хабарда.

 

Мавзуга оид