Рамазон ойи бошқа мусулмон давлатларида ҳам 17 май куни бошланади
11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақида матбуот анжуманида айтилганди. Айни пайтда барчани қизиқтирган савол, қўшни ва хорижий давлатларда таомил қандай бўлди?
Расмий ва ишончли ахборот агентликларининг маълум қилинишича, Австралия, Малайзия, Б.А.А., Саудия Арабистони, Туркия, Ироқ ва Ливияда рўзаи-рамазон 17 май куни бошланади.
«16 май куни осмонда янги ой кузатилмагани туфайли, 17 май куни Рамазон бошланиши маълум қилинади», дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Ўзбекистон ҳудудида Астрономия институти илмий хулосаларига асосан, Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилганди.
Мавзуга оид

20:24 / 31.01.2025
Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

20:15 / 08.04.2024
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

18:37 / 01.04.2024
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди

12:44 / 14.03.2024