Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳмон ва Лукашенко Тожикистонда янги қўшма корхонани очди
Бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Ҳисор шаҳрида трактор йиғиш қўшма корхонаси - тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш бўйича «Агротехсервис» ёпиқ акциядорлик жамиятининг биринчи босқичини ишга туширди.
Корхонада ҳар йили турли маркадаги 620та трактор ва қишлоқ хўжалигининг бошқа ускуналари йиғилади. Унинг иккинчи босқичини 2018 йил сентябрида ишга тушириш мўлжалланган, шунда бу кўрсаткич 1700 донага етади. Бу ҳақда Тожикистон етакчиси матбуот хизмати хабар берган.
Келажакда тиркамалар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2600 донани ташкил этади, иш ўринлари сони ошади.
Ҳозирги кунда «Агротехсервис» ЁАЖда 50дан ортиқ маҳаллий мутахассислар доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланган. Шу билан бирга, ушбу корхонада трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш бўйича йирик компаниялар ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.
Келгусида ушбу корхонадан тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси минтақа мамлакатларига, шу жумладан, Афғонистонга экспорт қилинади. Бу ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги иш жойларини яратишда муҳим роль ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь Тожикистон ва Ўзбекистонга таклиф билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
19:07 / 22.12.2025