Ўзбекистон | 15:10 / 16.05.2018
5969
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги автобусларга босқичма-босқич видеорегистратор ўрнатилади

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мутасадди ходимлари иштирокида, тармоқ корхоналари раҳбарлари, ХХБ бошлиқлари, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарлари ва масъул ходимлари билан биргаликда 2018 йилнинг 12 май куни жамият таркибига кирувчи «1-автобус саройи» МЧЖ (Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчасидан 119-йўналишида ҳаракатланаётган «Исузу» автобус) ҳайдовчиси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) бўйича йиғилиш ўтказилиб, қўшма қарор имзоланди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур қарорда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган қуйидаги чоралар белгилаб олинди:

- автобусларни белгиланган тезликдан оширмаслигини назорат қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари билан ҳамкорликда «Тоштрансдиспетчерхизмат» УК марказий нозимлик хизмати билан GPS-тизими томонидан олинган маълумотларга таяниб тезликни белгиланган меъёридан оширган ҳайдовчиларга нисбатан кескин таъсир чораларини кўриш;

- ҳайдовчилар билан огоҳлик ва хавфсизликни кучайтириш мақсадида навбатдан ташқари йўриқнома ўтказиш;

- ЙТҲларни синчковлик билан ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида, барча автобусларга босқичма босқич видеорегистратор ўрнатиш;

- Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказиладиган профилактика кунида ҳафта давомида автобус ҳайдовчилари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдан олиш ва танқидий кўриб чиқиш ҳамда уларга нисбатан кескин таъсир чоралари қўриш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўловчи автобуси ёниб кетганди.

Мавзуга оид