Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон биргаликда нефт тадқиқоти бўйича меморандум имзолади
16 май куни иш бошлаган OGU - Oil&Gas Uzbekistan 2018 халқаро анжумани давомида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Озарбойжоннинг SOCAR ҳамда BP Exploration (Caspian Sea) ўртасида Ўзбекистон ҳудудидаги конларда биргаликда геологик-қидирув ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, қўшимча яна битта меморандум орқали Ўзбекистондаги инвестицион блок конлари атрофида қидирув ишларини бошлаш бўйича дастлабки келишувлар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, анжуман доирасида “Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув — Ўзбекистон нефт-газ тармоғи ривожидаги янги йўналиш” мавзусида халқаро конференция ҳам ўтказилди.