Ўзбекистон | 13:04 / 16.05.2018
4554
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея тўқимачилик технопарки қурилишини жадаллаштиради

Май ойи бошида «Ўзтўқимачиликсанот» уюшмасида Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ўзбек-корейс ўқув-амалий тўқимачилик технопарки қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кореялик ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ўзбек-корейс ўқув-амалий тўқимачилик технопарки қурилиш ишларини жадаллаштириш масаласи, келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Унда KITECH институти, Ilkwang construction ва Urban Architechture компаниялари вакиллари иштирок этди.

Ўзтўқимачиликсанот уюшмаси

Учрашув давомида лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган муаммолар шунингдек, кун тартибида қўйилган бошқа масалалар тегишлича ўрганиб чиқилди ҳамда зарурий чоралар кўрилишга, шу билан бирга, қисқа муддатларда технопарк тўлиқ ишга туширилиши даврини ўз ичига олувчи тезлаштирилган тармоқ жадвали тайёрланиб, имзолашга келишиб олинди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид