Жаҳон | 17:00 / 17.05.2018
4918
1 дақиқада ўқилади

ЕИ АҚШ позициясига қарамай, Эрон билан битимни сақлаб қолади

Фото: REUTERS

Франция президенти Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, Евроиттифоқ АҚШнинг ядровий битим бўйича қарорига қарамай, Эронда ўз компаниялари иштирокини таъминлаб бериш ниятида. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

«Биз Эрон билан ҳадли битимларни сақлаб қолиш бўйича ишлаймиз, бу АҚШ қарорига қарамай юз беради. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, сиёсий қўллаб-қувватлов ва бизнинг компаниялар иштироки имкониятини таъминлаш, шунингдек, барча томонларни кенгроқ битим имзолаш имконияти бўйича музокараларни давом эттиришга ундаймиз», - деди Макрон.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, сентябрдан бери 2015 йилги битим 2025 йилдан сўнг ядро дастури масалалари бўйича келишувлар билан тўлдирилиши лозимлигини билдириб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва ЕОИИ Остонада вақтинчалик битимни имзолагани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид