Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Вашингтондаги санъат галереясини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галереясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди. Шавкат Мирзиёев мазкур кўргазма билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади.
Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди.
Мавзуга оид
12:44
Рубио: АҚШ НАТО билан муносабатларни қайта кўриб чиқади
08:33
Трамп: АҚШ Эрон бўйича мақсадига етди, ҳужумлар тез орада тўхтайди
22:50 / 31.03.2026
Трамп Эроннинг бойитилган уран захираларини назоратга олмоқчи эмаслигини айтди
22:10 / 31.03.2026