Жаҳон | 11:16 / 17.05.2018
19255
2 дақиқада ўқилади

Россияда илк қирғиз қишлоғи пайдо бўлди

Россияда илк қирғиз қишлоғи “Ала-Тоо-1”га асос солинди. Бу ҳақда “Ала-Тоо-1” компанияси раҳбари ўринбосари Гулмира Казибекова маълум қилди.  

Қишлоқ Москвадан 120 км узоқликда, Пахомово станцияси яқинида жойлашган.

Фото: Гулмира Казибекова

“Қишлоқ барпо этилган ер Тула вилоятига қарашли, бироқ Москвага яқинроқ, пойтахтдан машинада бир соатлик масофада жойлашган. Қишлоқда ҳаммаси бўлиб 600 та ер майдони сотилган, тахминан 40 киши уйларга жойлашган. Электр энергия бор, бироқ газ қишлоқнинг ярми қурилгач ўтказилади. Яқин атрофда завод, фабрикалар бор. Шу туфайли ҳамюртларимиз у ерга ишга жойлашишлари, фарзандларини боғчаларга беришлари мумкин. Ер майдонини Қирғизистон фуқароси паспорти бўйича сотиб олиш мумкин”, деб маълум қилди Казибекова.

Фото: Гулмира Казибекова

Унинг айтишича, дастлаб қишлоқни қуриш учун 5 гектар ер сотиб олинган. 

Фото: Гулмира Казибекова
Фото: Гулмира Казибекова

“Россиядаги муҳожирларнинг деярли 80 фоизи Россия фуқаролигини олган. Шу сабабли бизнинг қишлоқ бўлишини истадик. Рязань вилоятида ҳам қирғизларга ер сотила бошланибди. Бироқ биз Россияда ҳозирча биринчи бўлсак керак”, деб қўшимча қилган Казибекова.
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид