Ўзбекистонда махсус рейдлар ўтказилмоқда - ИИВ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар беришича, Бош бошқарма Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ва Давлат ветеринария қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда республикамизда эпизотик осойишталикни ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликларнинг олдини олиш мақсадида махсус рейдлар ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу бўлим ва унинг қуйи тизимлари томонидан республика миқёсида йилнинг ўтган даври мобайнида 9034 маротаба махсус назорат тадбири ташкил этилган бўлиб, шундан 5115 маротаба бозорларда, 811 маротаба мол бозорларида ва 3108 маротаба бошқа жойларда ўтказилди. Натижада 4211 нафар ҳуқуқбузар аниқланиб, уларга нисбатан 247 млн 905 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Истеъмолга яроқсизлиги учун 17 минг 177 кг. гўшт маҳсулотлари, 25 минг 183 кг. сут ва сут маҳсулотлари, 87 минг 404 кг. бошқа турдаги маҳсулотлар тўхтатиб қолинди.
Бугунги кунда фаолият юритаётган 19та карантин постида шу кунга қадар 13 минг 584та транспорт воситаси текширилди. 930та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, уларга нисбатан 43 млн 737 минг сўм миқдорида жарималар белгиланди.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024