Ўзбекистон | 12:45 / 18.05.2018
26797
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: 51 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси президентининг 15.02.2018 йилдаги “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5343-сонли фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилган, деб хабар бермоқда маҳкама ахборот хизмати.

Бошқарма томонидан президентнинг қарор ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, унинг ижроси мунтазам равишда жойларга чиқиб ўрганилмоқда.

Текширишлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этган 36та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.

Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди.

Текширишлар натижасига кўра, 51 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3та жиноят ишлари қўзғатилди.

Шу билан бирга, 17та тадбиркорлик субъектларига 53,3 млрд сўм ва 4,3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 11,4 гектар ер майдони ажратилишига ҳамда 26 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумот берганди.

Мавзуга оид