Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор Viber IP-манзиллари блокланганини рад этиб чиқди
Роскомнадзор раҳбари Александр Жаровнинг айтишича, унинг идораси Viber мессенжери ишида кузатилаётган носозликларга алоқадор эмас. бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, Viber Media компаниясидан серверларнинг бир қисми блоклангани, россияликларда эса уланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганини маълум қилишган.
Жаровнинг сўзларига кўра, Viber IP-манзиллари тақиқланган ресурслар реестрига киритилмади, бундан маълумотларни чиқариш реестри дарак беряпти.
«Viber муаммолари Роскомнадзорнинг ҳаракатларига умуман алоқадор эмас», - дея таъкидлаб ўтди Жаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда суднинг Telegram’га киришни блоклаш бўйича қарори кучга кирганди.