Ўзбекистон | 07:43 / 18.05.2018
17134
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича кўмак беради

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистонда миллионлаб киши фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификациялаш ва секторни замонавийлаштиришга кўмак беришини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан расмий учрашув чоғида маълум қилинган. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабар қилинишича, ҳамкорликдан мақсад - қишлоқ хўжалиги соҳасида трансформацияни амалга ошириб, айни улкан секторда, жумладан халқнинг моддий аҳволини яхшилашга ёрдам берувчи пахта етиштириш йўналишида мажбурий меҳнатга батамом барҳам беришдан иборат. 

"Ўзбекистон тўғри йўлдан бормоқда. Дадил бошланган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, тадбиркорликка очиб берилаётган йўл ва давлат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш хусусий сектордаги сармояларни мамлакатга жалб этиши тайин. Бу билан янги ишчи ўринлари яратилади, давлат Марказий Осиё ва жаҳонда илғор иқтисодиётга эга давлатлардан бирига айланишига шубҳа қилмайман", дейди Жаҳон банки президенти Ким. 

Шунингдек, Жаҳон банки билан 4та янги лойиҳа: энергосамарадорликни ошириш, сабзавот етиштириш, тез тиббий ёрдам хизмати каби йўналишларда умумий қиймати 940 миллион долларга тенг шартномалар имзоланди. Шундай қилиб, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги портфели 2,8 миллиард долларга тенглашади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид