Жаҳон | 13:00 / 19.05.2018
20812
1 дақиқада ўқилади

Афғонистондаги стадионда портлашлар юз берди

Фото: TOLOnews

Афғонистон шимоли-шарқидаги стадионда портлашлар серияси юз берди, ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, портлашлар Нангархор вилоятидаги Жалолобод шаҳри стадионида крикет бўйича учрашув вақтида содир бўлган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида 45 киши жароҳат олган. Шу билан бирга, ҳалок бўлганлар орасида мусобақа ташкилотчиси ва Меҳтарлам шаҳри ҳокими ўринбосари ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда “Толибон”нинг 300 жангариси йўқ қилингани хабар берилганди

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид