Хитой Тайвань туфайли АҚШга нисбатан чоралар қабул қилиши мумкин
Хитой АҚШ Тайванни қўллаб-қувватлашда давом этса, қатор чораларни қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда China Daily нашри хабар берди.
«Пекин орол атрофидаги ўз ҳарбий иштирокини мустаҳкамлаши, бозорга киришни чеклаб қўйиши ёки Хитой ҳудудий яхлитлигини тан олмайдиган фирма ҳамда компанияларга нисбатан текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин», - дейилади хабарда.
Март ойида Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШда қабул қилинган, Тайванга сафарлар тўғрисидаги қонунга қарши чиқиб, унинг бандлари амалга оширилишига йўл қўймасликка чақирганди.
Маълумот учун, Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва агарда талаб этилса, куч қўллаши мумкинлиги билан таҳдид қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШга Корея ярим ороли бўйича чақириқ билан чиққанди
Мавзуга оид
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
21:59 / 08.10.2024
Google Play дўконидан «Касперский» антивируслари ўчириб ташланди
17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди
22:33 / 07.10.2024