Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказидаги “Жасорат” майдони маълум муддатга ёпилади
Тошкент шаҳридаги “Жасорат” майдони ўтган асрнинг 60-йилларида бунёд этилган бўлиб, ўша пайтда шаҳарда кенг миқёсда амалга оширилган бинокорлик ва шаҳарсозлик тадбирлари билан боғлиқ.
Яқин кунларда ушбу майдон шаҳарсозликнинг замонавий талаблари асосида тубдан янгиланади. Бу ерда аҳолининг кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариши учун кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Шу боис бугундан эътиборан майдон атрофи ўралиб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш тадбирлари бошланди. Майдон атрофидаги пиёдалар йўлидаги ҳаракат маълум муддат аҳолига хизмат қилмайди.
Қайд этилишича, бу ноқулайлик учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисидан узр сўрайди. Маълумки, мустақиллик йилларида шаҳардаги диққатга сазовор ҳудудларининг қиёфасини янгилаш ва яхшилаш ишлари жадал олиб борилмоқда. “Жасорат” монументи майдони қандай кўринишда қайта ишга тушиши эса уни ўраб турган баннерда тасвирланади.




Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026