Грознийдаги теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлгани аниқланди
Грознийдаги черковга ҳужум вақтида ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланди, деди журналистларга Махачкала ва Грозний Варлаам архиепископи.
"Бу Ўзбекистондан келган Артемий, у шу ерда яшарди, қариндошларини излаётганди. Бу ерда унинг яқинлари йўқ, шу боис унинг дафн маросими билан биз шуғулланамиз", - дея архиепископнинг сўзларини келтиради РИА "Новости".
Унинг сўзларига кўра, епархия шунингдек шифохонадаги жабрланганларга молиявий ва тиббий воситалар билан ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, архиепископ патриарх Кирилл билан суҳбатлашгани ва у барча православларни тинчлик сақлашга чақирганини маълум қилди.
Куни кеча 4 нафар жангари Грозний марказидаги Архангел Михаил черковига бостириб кирган. Черковни қўриқлаётган 2 полициячи ва яна бир киши ҳужум қурбонига айланган. Шунингдек 2 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходими ҳам жабрланган.
Махсус операция натижасида ҳужум бартараф қилинган, уларнинг шахси аниқланган. Республика раҳбари Рамзон Қодировнинг айтишича, ҳужумни амалга оширганларнинг 2 нафари Грозний яқинидаги Гелдаган қишлоғида яшаган, гуруҳ раҳбари "қўшни минтақалардан бирининг фуқароси бўлган". Унинг сўзларига кўра, "жангарилар Ғарб мамлакатларидан бири томонидан берилган буйруқ асосида ҳаракат қилишганига доир маълумот бор".
Мавзуга оид
11:30 / 16.05.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудлари ҳаво ҳужумларига учради
18:22 / 23.12.2023
Кетма-кет 11 қурбон: умрбод қамалган “киракаш” синфдошларнинг серияли қотилликлари
09:20 / 14.11.2023
Буркина-Фасода қишлоққа уюштирилган ҳужумда 70 киши ҳалок бўлди
10:51 / 14.10.2023