Ла Лига. «Реал» Вильярреалда ғалабани қўлдан чиқарди
Испания чемпионати сўнгги турида «Реал» сафарда «Вильярреал» билан беллашди.
Биринчи бўлимдан сўнг, Бэйл ва Роналду голлари эвазига мадридликлар 2:0 ҳисобида олдинда эди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун куч топа олишди. Захирадан ўйинга қўшилган Мартинес ва Кастильехонинг голлари «Реал»ни ғалабадан маҳрум қилди.
Шу тариқа, «Реал» Примера турнир жадвалида «Атлетико»га етиб олиш имкониятидан маҳрум бўлди ва 76 очко билан учинчи ўринда қолди. 78 очко билан иккинчи ўринда жойлашган «Атлетико» 38-тур учрашувини бугун «Эйбар»га қарши ўтказади.
Ла Лига, 38-тур
Вильярреал – Реал Мадрид - 2:2
Голлар: 0:1 – 11 Бэйл, 0:2 – 32 Роналду, 1:2 – 70 Мартинес, 2:2 – 85 Кастильехо.
Вильярреал – Фернандес, Альваро Гонсалес, Марин, Марио Гаспар, Бонера, Сориано, Родри Эрнандес, Хави Фуэго (Ал-Досари, 57), Форнальс (Кастильехо, 77), Сансоне, Унал (Мартинес, 67).
Реал Мадрид – Зидан, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Ковачич, 73), Каземиро, Модрич (Васкес, 62), Кроос, Бэйл, Роналду (Бензема, 62).
Огоҳлантиришлар: Модрич (48), Кастильехо (79), Альваро Гонсалес (79), Каземиро (84), Мартинес (88), Кроос (89), Ал-Досари (90).
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024