Жаҳон | 15:04 / 21.05.2018
4364
1 дақиқада ўқилади

Мадуро рақибини халққа ҳурматсизликда айблади

Фото: REUTERS / Carlos Garcia Rawlins

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, унинг сайловлардаги рақиби Энри Фалькон мамлакат халқини ҳурмат қилмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Фалькон, таъкидланишича, президентлик сайловлари якунларини тан олмади ва янги сайловларни ўтказиш талаби билан чиқди.

«Номзод натижалар эълон қилингунга қадар уларни тан олмагани аввал ҳеч қаерда кузатилмаганди... Венесуэла халқини ҳурмат қилиш керак», - дея маълум қилган Мадуро ўз ғалабасидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро 20 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид