Иқтисодиёт | 20:58 / 21.05.2018
18551
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда истеъмол товарлари минтақага нисбатан қимматламоқда

Фото: Fotolia

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида истеъмол товарлари нархининг ўсиб бориш ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси собиқ Совет иттифоқи давлатлари ичида биринчи ўринда қайд этилди.

БелПАН тарқатган маълумотга кўра, шу йилнинг биринчи чорак даври ва апрель ойида Ўзбекистондаги истеъмол товарларига белгиланган нархлар 5,8 фоизга қимматлаган. Ушбу мезон бўйича иккинчи ўринда Украина (4,4 фоиз), учинчи ўринда эса Беларусь (2,8 фоиз) қайд этилган.

Туркманистон бўйича аниқ маълумот мавжуд эмас, бироқ Тожикистон истеъмол товарлари нархи 0,2 фоизга арзонлагани айтилмоқда. Қирғизистонда эса вазият бирмунча бошқача (0,6 фоиз), Қозоғистондаги талабга кўра, нархлар 2,2 фоизга ўсган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида кузатувдаги товарлар савати нархлари ўртача 1 фоизга ошган.

Мавзуга оид