Жамият | 09:38 / 22.05.2018
14818
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда мавсумий ишчи тадбиркорни милтиқдан отиб ўлдирмоқчи бўлди

Иллюстратив фото/gorod3466.ru

2018 йил 19 май куни соат 18:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида мавсумий ишчи К. якка тартибдаги тадбиркор Ю.нинг уйида, ўрталаридаги келишмовчилик оқибатида ов милтиғи билан унга ўқ узган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ю.нинг фаол қаршилиги туфайли К. жиноий қилмишини якунига етказа олмаган ва ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролга ноқонуний эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид