Қозоғистонда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтиб келди
Жорий йилнинг 15 май куни Қозоғистон Республикасининг Жамбул области, Меркин районида юз берган автоҳалокат натижасида жароҳат олган уч нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ватанга омон қайтиб келди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган тўйдан қайтишаётган Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи оила Меркин районида фалокатга дуч келди. Улар шу ердаги шифохонага жойлаштирилганди. Жабрланувчиларга Қозоғистонлик мутахассислар томонидан малакавий тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, уларнинг аҳволи яхши томонга ўзгариб, кейинчалик Ўзбекистонда даволаниши учун имконият туғилди.
Вазирлик Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси билан ҳамкорлигида жорий йилнинг 19 май куни ушбу оила муваффақиятли Ўзбекистонга қайтиб келди. Жабрланган фуқаролар Тошкент вилояти «Ғишт кўприк» чегара назорат ўтказиш пункти орқали олиб келинди ва Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига даволаниш учун ётқизилган.
Мавзуга оид
20:57 / 08.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024