Спорт | 20:13 / 22.05.2018
3780
1 дақиқада ўқилади

Ҳолливуд актёри Уилл Смит ЖЧ-2018 мадҳиясини куйлайди

Машҳур Ҳолливуд актёри ва мусиқачи Уилл Смит Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати расмий мадҳиясининг продюсери ва ижрочиси бўлади, деб хабар беради Vibe. 

У билан бирга мадҳияни яратишда ашулачи Ники Жем ва албаниялик қўшиқчи аёл Эра Истрефи ҳам иштирок этади. Мадҳия мусиқасини машҳур продюсер Дипло басталайди. 

Уилл Смит инстаграм саҳифасига ЖЧ-2018 расмий тўпи суратини жойлаштирди ва «Ники Жем – Дипло – Эра Истрефи – Уилл Смит. Йўлимиз бирлашди. Энди ҳаётдан завқ олайлик» - деб ёзди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид