Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рейтинг: АҚШнинг тушумлари бўйича энг йирик компаниялари
АҚШнинг тушумлари бўйича энг йирик компаниялари рейтинги Fortune журналида тақдим этилди. Ушбу рейтингда олтинчи йил кетма-кет Walmart ритейлери етакчилик қилиб келмоқда. 2017 йил якунларига кўра, унинг сотувлари кўрсаткичи 500 миллиард доллардан ошган.
Рўйхат етакчилари учлигига шунингдек 244,4 миллиард доллар тушум билан Exxon Mobil нефть компанияси ва 242,1 миллиард доллар тушум билан Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway инвестицион гуруҳи киритилди.
Apple 229,2 миллиард доллар фойда билан топ-3 компаниялар рўйхатидан тўртинчи ўринга тушди. Apple капитализацияси 850 миллиард долларга баҳоланади, унинг даромади 48 миллиард долларни ташкил қилди.
Чакана савдода Walmart'нинг рақиби — Amazon — илк марта рейтингнинг топ-10 компанияси қаторига кирди. У бир йилда 12-ўриндан 8-ўринга кўтарилди ва йиллик тушумларини 177,8 миллиард долларга оширди.
Fortune 500 рейтинги 1955 йилдан буён ҳар йили янгиланади. Ҳар йили 53 компания рўйхатдан ўрин олади ва учтаси унда етакчилик қилади: Walmart, Exxon Mobil ва Berkshire Hathaway.
Рейтингдаги барча иштирокчиларнинг умумий даромади 12,8 триллион долларни - АҚШ ЯИМнинг учдан икки қисмини ташкил қилди. Уларнинг бозор қиймати биргаликда 21 триллион долларга тенг. Бу компанияларда ҳаммаси бўлиб 28,2 миллион ходим фаолият юритади.
Мавзуга оид
07:27 / 17.03.2026
Дунёдаги энг кучли ҳарбий флотлар: 2026 йил рейтинги
07:23 / 16.03.2026
Инсон учун энг хавфли ҳайвонлар: ўлим кўрсаткичи рейтинги
16:45 / 13.03.2026
Яқин Шарқдаги урушнинг «соядаги ғолиби». Россия нефтдан кунига юз миллионлаб доллар қўшимча даромад оляпти
09:22 / 09.03.2026