Жаҳон | 09:02 / 22.05.2018
20555
2 дақиқада ўқилади

Россияда ядровий қурилмага эга ракеталар муваффақиятсиз синовдан ўтказилди – ОАВ

Архив фото/Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги

АҚШ разведкаси ҳисоботи билан танишиб чиққан манбалар сўзларига кўра, Россия 2017 йилнинг ноябридан 2018 йилнинг февралига қадар ядровий куч қурилмасига эга қанотли ракетани тўрт марта синовдан ўтказган. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда. Манбалар маълумотига кўра, уларнинг бари муваффақиятсиз якун топган.

Хусусан, манбаларнинг таъкидлашича, Россия ядровий куч қурилмасига эга ракетасининг энг узоқ парвози икки дақиқача давом этган, бунда у 35 километр масофани босиб ўтиб, сўнг бошқарувни йўқотган ва қулаган. Шунингдек, уларнинг хабар қилишича, энг қисқа синов тўрт сония давом этган бўлиб, ракета бу синовлар вақтида саккиз километр учиб ўтган.

Шу билан бирга, уларнинг қайд этишича, ядровий каллакни ўзида олиб юриши мумкин бўлган товушдан ҳам тез ҳаракатланувчи Россия ракетаси учта тестдан иккитасини муваффақиятли якунлаган. Унинг тўртинчи синови 2018 йил ёзига мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШни ракеталар бўйича шартномани бузишда айблаб чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид