Жаҳон | 20:00 / 22.05.2018
16330
1 дақиқада ўқилади

Видео: Остонада минорали кран қулаб тушди

Фото: Sputnik / Болат Шайхинов

Қаттиқ шамол турган вақтда Остона шаҳрида минорали кран қулаб тушди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса видеоси тарқалган.

Фавқулодда вазиятлар департаментидаги манба берган маълумотга кўра, бу вақтда қурилиш компаниясига тегишли кран Туркистон кўчасидаги объектда демонтаж ишлари амалга ошираётганди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Кучли ёмғир ва шамол Остонада куннинг иккинчи ярмида кузатила бошланган. Қозоғистон пойтахтида тонгда кун иссиқ эди, куннинг иккинчи ярмида эса бирдан осмонни қора булут қоплаган ва дўл ёға бошлаган.

 

A post shared by Абилова (@abilova6416) on

 

A post shared by Bakhtiyar (@gotcha91) on

Мавзуга оид