Жаҳон | 09:15 / 23.05.2018
3787
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэладан дипломатлар чиқариб юборилганига изоҳ берди

Фото: AP /J. Scott Applewhite

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт Венесуэладан америкалик икки дипломат чиқариб юборилганига изоҳ берди. Бу ҳақда идоранинг фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинган.

«Биз Мадуро режимининг икки ҳамкасбимиз ҳақидаги бутунлай ёлғон иддаоларини тўла рад этамиз. Бу ҳақда бошқа ҳеч нарса айта олмайман», - деди Науэрт.

Аввалроқ, Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШнинг янги санкцияларига жавобан америкалик икки дипломат мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилганди. АҚШ 18 май куни Венесуэлага нисбатан янги санкциялар жорий этилганини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Мадурога чақириқ билан чиққанди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид