Жаҳон | 01:01 / 23.05.2018
55441
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбоев коррупцияда айбланмоқда

Қирғизистонлик фаоллар собиқ президент Алмазбек Атамбоевни коррупцияда ва мамлакат қарзининг икки баробар кўпайишида айблашмоқда. Уларнинг фикрича, бош прокуратура Атамбоевга нисбатан жиноий иш қўзғатиши лозим. Бу ҳақда матбуот анжуманда фаоллардан бири Таалайбек Жумадилов айтиб ўтди.

Фото ИА «24.kg»

Унинг айтишича, бош прокуратура “Коррупция” моддаси бўйича Атамбоевга нисбатан иш қўзғашга тўлиқ ҳуқуққа эга. 

“У ҳокимият тепасида бўлган вақтда ташқи қарз икки баробарга ошган. Биз давлатимизни бой бермоқдамиз. Агар чоралар кўрилмаса, унда истиқболда давлатчилигимизни йўқотамиз”, деб айтган Жумадилов.

Матбуот анжуманнинг яна бир иштирокчиси Абдумалик Мирзаевнинг айтишича, “Қирғизистонда энг коррупциялашган давлат қурилган. Қирғизистоннинг амалдаги президенти  Сооронбай Жээнбеков айтилган фактларга эътибор қаратиб, тегишли чоралар кўриши лозим”.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид