Жаҳон | 18:50 / 23.05.2018
11614
2 дақиқада ўқилади

Арманистон президенти намойишчилар олдига чиқди ва улар билан рақсга тушди

Арманистон президенти Армен Саркисян мамлакат жанубидаги олтин конидан фойдаланишга қарши норозилик намойиши уюштирган фаолларнинг олдига чиқди, ҳамда улар билан рақсга тушди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бир гуруҳ шахслар мамлакат жанубидаги Сюник областида жойлашган Амулсар конидан фойдаланишга қарши норозилик билдириш учун келишган. Фаолларнинг фикрича, олтин қазиб олиш минтақа экотизимига зарар етказмоқда.

Аввалига намойишчилар олдига президент маъмурияти ходимлари чиққан ва петицияни олиб кетган. Бироқ, орадан бир неча дақиқа ўтиб, уларнинг олдига Саркисяннинг ўзи чиқиб келди. У шикоятларни эшитиб ва намойишчилар билан гаплашиб, кетишга чоғланган, бироқ шу пайтда намойишчилар кочари миллий рақсига туша бошлашган, сабаби акция ҳам рақсдан бошланган. Арманистон президенти эса кутилмаганда уларнинг сафига қўшилди. Рақс унинг фаол иштирокида давом этган.

Фото: Sputnik / Aram Nersesyan

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда катта миқёсда репатриация режалаштирилаётгани хабар берилганди

Мавзуга оид