Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сел хавфи ҳақида маълум қилди
Фото: KUN.UZ
2018 йилнинг 23 май куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берди.
Қайд этилишича, об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда сел оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
10:19 / 13.04.2026
Тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди
08:24 / 13.04.2026
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
20:33 / 10.04.2026