Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистонга ҳарбий техника экспорт қилади
Қозоғистоннинг “Казахстан Аселсан Инжиниринг” компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи ҳарбий мақсаддаги оптик-электрон асбоблар Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.
Бу ҳақдаги маълумотни компания бош директори ўринбосари Абиюр Алшимбаев тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, 2011 йилда ташкил этилган компания Қозоғистон мудофаа саноатининг электрон ва оптик-электрон маҳсулотлари борасидаги вазифаларини бажаради. 23 май куни компания “KADEX-2018” халқаро қурол кўргазмасида жанговар модулларнинг янги оиласини, оптик-электрон асбоблар, мобил дастурий-техник мажмуаларни тақдим қилди.
“Биз Тожикистон ва Ўзбекистонга оптик-электрон маҳсулотлар экспорт қилмоқчимиз. Бизнинг маҳсулот рақобатбардош. Оптикада Исроил, Россия, Беларусь каби жаҳон етакчилари билан рақобатлашимизнинг ўзи кўп нарсадан дарак беради”, деб айтган Алшимбаев.
KADEX-2018 кўргазмаси 23-26 май кунлари Остона халқаро аэропорти ҳарбий сектори ҳудудида бўлиб ўтади. Кўргазмада Қозоғистон ва хорижий давлатлар мудофаа-саноати мажмуаси ва коинот соҳаси корхоналари, етакчи конструкторлик бюролари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026