Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ким Чен Ин КХДРда давлат тўнтариши юз бериши мумкинлигидан хавфсирамоқда
Фото: Reuters
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапурга АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун йўл олган вақтида, КХДРда давлат тўнтариши юз бериши мумкин эканидан хавфсирамоқда. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Нашр манбалари маълумотига кўра, Шимолий Корея етакчиси логистикага алоқадор масалалардан «қўрқмоқда». Хусусан, у Сингапурда бўлиш вақтидаги хавфсизлик, шунингдек, бу ерга бориш ва келиш учун керак бўладиган ёқилғи миқдори, ҳамда уни олиш бўйича иккиланмоқда.
«Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси бундай узоқ сафар ҳарбий тўнтаришга ёки уни ҳокимият тепасидан четлатишга бўлган бошқа ҳаракатларга туртки бериши мумкин эканидан ташвишда», - дея ёзади нашр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қўшма Штатлар КХДР аҳолиси ҳаётини яхшилашга тайёр экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026