Жаҳон | 16:56 / 23.05.2018
7321
2 дақиқада ўқилади

Сурия АҚШни нефть конларини бомбардимон қилишда айблади

Фото: Hussein Malla/AP

АҚШ бошчилик қилаётган халқаро коалиция Суриядаги нефть конларини атайин бомдардимон қилди, бу мамлакат ҳукумати улардан фойдалана олмаслиги учун амалга оширилди. Бу ҳақда Сурия ТИВ раҳбари ўринбосари Файсол Миқдад маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Улар шундай қилишдики, энди бу майдонларда ишни тиклаш учун ўнлаб миллион доллар тўлаш керак бўлади», - дея таъкидлаб ўтди Миқдад.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда баъзи нефть конлари турли гуруҳлар томонидан назорат қилинмоқда, улар орасида – «Сурия демократик кучлари» (SDF) отрядлари ҳам бор.

«Биз яна бир бора таъкидлаб ўтмоқчимизки, курдлар – Сурия халқининг бир қисми. Биз ким бўлишидан қатъи назар – курдми, араб ёки айсорми – Сурия манфаатларига қарши бошқа давлатлар манфаати учун ишлашини хоҳламаймиз. Мен умид қиламанки, улар буни тушуниб етишади», - дея қўшимча қилиб ўтган Сурия ТИВ раҳбари ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядаги кимёвий ҳужумларга Россия айбдор эканини маълум қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид