Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамшид Қўчқоров «Газпромбанк» эксперт гуруҳи билан музокаралар ўтказди
Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида «Газпромбанк» АЖ эксперт гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, молия вазири – Жамшид Қўчқоров билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Унда Ўзбекистонда молия бозорининг ривожланишига қаратилган ҳамкорлик, лойиҳаларга асосан молиялаштириш ва бугунги кунда долзарб бўлган давлат-хусусий шерикчиликни амалга ошириш, истиқболли инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этиш ҳамда ижтимоий соҳанинг янада ривожланиши йўлида тажрибавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


«Газпромбанк» АЖ корпоратив облигациялар чиқаришни расмийлаштириш ва ташкил этиш, хусусий банк хизмати соҳасида активларни бошқариш, корпоратив молиялаштириш ҳамда инвестицион банкингнинг бошқа соҳаларида етакчилик қилаётган Россиянинг кўп томонлама молиявий институти ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:41 / 03.12.2025
“Ҳеч ким бизга кредит бермасди” — Жамшид Қўчқоров аввалги маъмурият давридаги бюджет профицити ҳақида
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
11:04 / 19.11.2025
«Ўзбекистон 2030 йилдан эртароқ ўртачадан юқори даромадли давлатлар гуруҳига кириши мумкин» — Жамшид Қўчқоров
09:40 / 05.11.2025