Жаҳон | 22:44 / 24.05.2018
11276
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ядровий ракеталар гиёҳванд зобитлар томонидан назорат қилинган – ОАВ

Фото: AP/ROBERT BURNS

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Вайомингдаги глобал ҳужумкор қўмондонлиги 20-ҳаво армиясининг зобитлари гиёҳванд моддалар таъсири остида бўла туриб Minuteman III баллистик ракеталари ёнида навбатчилик қилишган.

Журналистлар 20-ҳаво армияси қўмондонлиги 2015 ва 2016 йилларда махсус таркиб томонидан оғир таъсир қилувчи гиёҳванд моддалар, жумладан кокаин ва психотроп моддалар қабул қилингани ҳолатини мунтазам яшириб келган. Бу нафақат низомнинг бузилиши, балки оғир жиноятлар тоифасига киради.

Зобитлар сўроқ қилинганларида ядровий қурол ёнида бўла туриб, кучли  галлюцинациялар, қўрқув ва саросима ҳис қилишганини тан олишган. Бундадн АҚШ ҳарбий полицияси хабар топган ва барча айбдорлар суд олдида жавобгарликка тортилганлар.

Катта зобит Николас Харрис гиёҳванд моддалар тарқатиш ва саботажда айбланган. Харриснинг ўзи судда нафақат ўзи гиёҳванд моддалар қабул қилгани, балки бошқа хизматдошларини ҳам бу иллатга ўргатганини тан олган. 

Маълум қилинишича, Вайоминг штатидаги Уоррен авиабазасида LGM-30G “Минитмен” қитъалараро баллистик ракеталарга эга учта ракета эскадриляси жойлаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид