Қозоғистон ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10 минг грант ажратди
Қозоғистон Республикаси ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10 мингта грант ўринлари ажратган. «Народное слово» газетаси маълумотига кўра, бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев май ойида Самарқандда бўлиб ўтган «Қозоғистон таълими кунлари» тадбирида маълум қилганди.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик абитуриентлар Қозоғистоннинг 30та институт, университет ва академияларида имтиёзли равишда иқтисодий, техник, тиббий ва гуманитар йўналишларда таҳсил олишлари мумкин бўлади.
Айни вақтда икки давлат вазирликлари ўртасида олийгоҳларда берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломларни ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Самарқандда ўтказилган Қозоғистон таълим кунларида қўшни республиканинг 15дан ортиқ ўқув муассасалари ўз тақдимотлари билан иштирок этганди. Бу тадбирда абитуриентлар ўқув муассасаларидаги шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишишган.
Мавзуга оид
20:57
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024