Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nordwind Airlines Ўзбекистонга парвозларни июндан бошлайди
Фото: Pinsdaddy
Nordwind Airlines авиакомпанияси 1 июндан «Тошкент-Қозон» рейсини очмоқда. Бу ҳақда Қозон халқаро аэропортининг веб-сайтида хабар берилди.
Мунтазам рейслар 220 ўринли Airbus A321 маҳаллий лайнерларида амалга оширилади.
Самолёт Қозондан жума кунлари кечқурун (18:05) парвоз қилади ва Тошкентга ўша куни етиб келади (23:15).
Ортга рейс келаси куни соат 01:40да, Қозонга қўниш вақти - 03:05да. Аэропортларнинг маҳаллий вақти кўрсатилган.
Чипталар аллақачон сотувга чиққан ва нархи бир томонга 10,6 минг рублдан бошланади (1,3 миллион сўм).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Уральские авиалинии» Ростов-Дондан Тошкентга парвоз қила бошлаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:53 / 14.11.2025
Тошкентдан Қозонга мунтазам йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
11:07 / 04.11.2025
Uzbekistan Airways рейслари Уфа ўрнига Қозонга йўналтирилди
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
14:28 / 06.10.2025