ТИВ: Ўзбекистоннинг Amnesty International’дан яширадиган масалалари йўқ

Фото: Amnesty International
2018 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Amnesty International ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Мари Струтерс ва унинг ҳамроҳлари Бош прокуратура, Олий суд, қатор вазирлик ва идораларда, бир қатор нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлардан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб бердилар.
ТИВдаги учрашувда Ўзбекистон томонининг Amnesty International’дан яширадиган ёки муҳокама кун тартибидан олиб ташланадиган масалалари йўқлиги қайд этилди.
Мамлакат суд тизимида инсонпарварликни ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, радикализмга қарши курашда анъанавий, аксарият ҳолларда репрессив кўриниш олган чоралардан воз кечилмоқда. Кўпроқ эътибор профилактика, иш билан таъминлаш, ижтимоий реабилитация, маърифат ва тарбияга қаратилмоқда.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон эришилган натижада тўхтаб қолмаслик ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида аниқ саъй-ҳаракатларини давом эттиришни қатъиян мақсад қилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

15:30 / 28.05.2025
AP: Россия қамоқхоналарида 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлди

15:30 / 20.05.2025
Amnesty International Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди

17:55 / 08.04.2025
Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич

09:10 / 06.12.2024