Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ва Татаристон ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Тошкент вилояти ва Татаристон 2018 йилги Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда Татаристон Республикаси президенти сайтида хабар берилган.
Ушбу ҳужжат савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий соҳаларда халқаро ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширишни назарда тутади.
Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг таъкидлашича, республика Россия-Ўзбекистон муносабатлари доирасида Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. 2017 йилда товар айирбошлаш ҳажми қарийб 80 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етди.
Шу билан бирга, Татаристон президенти савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун катта салоҳият бор эканини қайд этиб, имзоланган битим бу ишда ёрдам беришига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
16:47
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026