Ўзбекистон - Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2018 йилнинг 22-23 май кунлари Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича навбатдаги Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маслаҳатлашувларда Озарбойжон томонидан Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризван Набиев раҳбарлигидаги делегацияси қатнашди.
Музокаралар давомида кўриб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди ва ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда мавжуд салоҳиятдан кенгроқ фойдаланиш ва транспорт ҳамда транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки давлат автоташувчилари учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда томонлар автомобильда ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битим тузишга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва уни имзолаш масаласини бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида амалга оширишга келишдилар.
Мавзуга оид
12:51 / 03.10.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
14:10 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади
20:16 / 27.09.2024