Жаҳон | 14:21 / 25.05.2018
4297
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда собиқ бош вазир можароси: полиция 28,6 млн доллар топди

Фото: REUTERS/Lai Seng Sin

Малайзиялик полициячилар 1MDB (Биринчи Малайзия инвестициялар ва ривожланиш фонди) давлат фондидаги коррупция бўйича иш юзасидан ўтказилган тинтувлар давомида 35та сумкани топишди, уларнинг ичида 115 млн Малайзия ринггити (тахминан 28,6 млн доллар) бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, тинтувлар бир нечта қароргоҳда ўтказилган. Шунингдек, маълум бўлишича, улардан баъзиларида мамлакат собиқ бош вазири Нажиб Раззоқнинг ўғли ва қизи истиқомат қилади.

Иқтисодий жиноятларни суриштирувдан ўтказиш бўйича полиция департаменти раҳбари Датук Сери Умар Сингхнинг маълум қилишича, полиция ходимлари соатлар ва заргарлик буюмлари бўлган 37та сумкани топишган. Бу топилма қиймати ҳозирча аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзия собиқ бош вазиридан пуллар ва заргарлик буюмлари бўлган 72та сумка топилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид