Жаҳон | 10:12 / 25.05.2018
9450
1 дақиқада ўқилади

Порошенко ва Мэй «Кремлнинг тажовузкор сиёсатини» муҳокама қилди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенко ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй «Кремлнинг тажовузкор сиёсатига» қарши курашиш усулларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати хабар берган.

«Икки давлат етакчилари 8-9 июнь кунлари Канадада бўлиб ўтадиган «Катта еттилик» саммитига тайёргарлик фонида, Кремлнинг тажовузкор сиёсматига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамжамиятни сафарбар қилиш масаласига эътибор қаратди», - дейилади президент матбуот хизмати баёнотида.

Мамлакатлар етакчилари Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида гаплашишган. Хусусан, бу Қрим кўприги қурилиши тугагани туфайли ҳам долзарб аҳамият касб этгани айтилади. Шунингдек, Порошенко ва Мэй Малайзиянинг Boeing лайнери ҳалокати бўйича халқаро тергов гуруҳи хулосаларини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик депутат Қрим кўпригини йўқ қилиб ташлаш кераклигини билдирганди.

Мавзуга оид