Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида 2та автобус йўналиши ёпилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғи билан 7А (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) ва 7Б (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) автобус йўналишлари ёпилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида айтилади.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғи билан 151-сонли автобус йўналиши ўзгартирилди. Энди у «Чилонзор буюм бозори – Юнусобод 19-даҳаси бекати» йўналишида қатнайди. Йўналишнинг белгиланган иш вақти: 6:00 - 21:00.
Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги Ш.Руставели ва Муқимий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётгани туфайли, 32, 132 ва 135-автобусларнинг йўналишлари вақтинчалик ўзгартирилган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
16:28 / 13.06.2026