Жаҳон | 12:47 / 25.05.2018
8168
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин саммитни ўзидан олдин бекор қилишидан хавфсираган – NBC

Фото: Jacquelyn Martin / AP

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин шахсий учрашувни ундан олдин бекор қилиши мумкинлигидан хавфсираган ва шунинг учун шимолий кореялик етакчини ортда қолдиришга қарор қилган. Бу ҳақда NBC манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Сингпурда 12 июнь куни бўлиб ўтиши керак бўлган саммитни бекор қилиш ҳақидаги қарор Оқ уй маъмурияти учун умуман кутилмаган қадамга айланди.

«Кеча саммит бекор қилинишига оид биронта ҳам ишора йўқ эди», - дея айтиб ўтган икки мамлакат етакчилари шахсий учрашувига тайёргарлик кўриш билан шуғулланган манба.

Шунингдек, хабар қилинишича, Трампни Ким Чен Ин билан учрашмасликка миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Жон Болтон кўндирган. У Корея ярим оролидаги можарога куч йўли билан ечим топиш тарафдори саналади.

NBC маълумотларига кўра, саммитни бекор қилиш ҳақидаги қарор давлат котиби Майк Помпео томонидан салбий қабул қилинган, у жорий йилда Пхеньянга Шимолий Корея ҳукумати билан музокаралар учун икки марта бориб келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ келаси ҳафта бошида КХДРга қарши янги санкциялар жорий этмоқчи экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид