Спорт | 22:20 / 26.05.2018
12673
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ финалида кейинги 38 йил ичида илк бор аншлаг бўлмайди

Европа Чемпионлар лигасининг 2017/2018 йилги мавсуми финали 1980 йилдан буён илк марта аншлаг бўлмайдиган финалга айланди. Бу ҳақда журналист Танкреди Пальмери ўз твиттерида ёзиб қолдирган.

«Реал» мухлислари Киевдаги финал учрашувига бир неча кун қолганида чипталарни қайтарганди, шунингдек, «Ливерпуль»нинг мингга яқин фанати рейслар бекор қилингани учун Украина пойтахтига етиб кела олмади. Турнир ташкилотчилари эса бу чипталарни қайта сотмасликка қарор қилишган. Шу тариқа, 38 йилдан буён илк марта финал учрашуви тўлмаган трибуналар билан ўтади. Охирги марта бундай ҳолат 1980 йили «Ноттингем Форест» — «Ҳамбург» (1:0) учрашувида кузатилганди.

AS нашри 20 май куни «Реал»нинг 2 минг нафардан ортиқ мухлиси Чемпионлар лигаси финали учун сотиб олган чипталарини қайтаргани ҳақида хабар тарқатганди. Нашр маълумотига кўра, фанатлар логистика билан боғлиқ муаммолар, Киевда яшаш харажатлари юқорилиги туфайли шундай қарор қабул қилишган. Шаҳар мэри Виталий Кличко бу маълумотни «фейк ньюс» деб атади.

Мавзуга оид