Жамият | 16:38 / 26.05.2018
5828
2 дақиқада ўқилади

Қибрай туманида “Китоб байрами” тадбири ўтказилди

Ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш ва одамларда китоб мутолааси маданиятини шакллантириш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорй йилнинг 25 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Чингелди маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари билан биргаликда “Китоб байрами” тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Китоб ярмарка”си ташкил этилди. Ушбу ярмаркада ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам фаол иштирок этишди. Улар ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли жанр ва йўналишдаги китобларни сотиб олишди. 

Тадбир сўнгида “Энг яхши китобхон ўқитувчи”, “Энг яхши китобхон ўқувчи”, “Энг яхши китобхон оила” ва “Энг яхши китобхон гуруҳ” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

 

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид